in

Диёрa Келдиёрова икки йиллик танаффусдан сўнг татамига қайтади

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилги Париж Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова бугун Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида бошланадиган Aktau Asian Open 2026 халқаро дзюдо турнирида иштирок этади.

Спортчи икки йиллик мусобақалар танаффусидан сўнг 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида беллашади.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини 25 нафар дзюдочи ҳимоя қилади. Турнир 18 октябрга қадар давом этади.