in

Иброҳимхалил Йўлдошев жароҳат сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Тошкент, Ўзбекистон — Иброхимхалил Йўлдошев жароҳат сабаб 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, машғулот вақтида 25 ёшли футболчи тўпиқ соҳасида ноқулайлик сезган. Бирламчи тиббий текширув ва клиник кўрик натижаларига кўра, унда аввалги жароҳатнинг кучайиши аниқланган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, футболчининг тикланиши учун бир ойдан ортиқ вақт талаб этилади. Шу сабабли у жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Ассоциация футболчига тезроқ соғайиб кетишини тилади.

2026 FIFA World Cup 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси K гуруҳидан ўрин олган бўлиб, у ерда Португалия, ДР Конго ва Колумбия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.