Тошкент, Ўзбекистон — 28–31 май кунлари Гонконгда бўлиб ўтган 20 ёшгача спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, жами олти та медалга эга бўлди.
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақа якунларига кўра 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишди.
Олтин медални найза улоқтириш бўйича Руслан Садуллаев қўлга киритди. 5000 метр масофада Тимур Насимов кумуш медал соҳиби бўлди.
Бронза медалларини Садафбону Нусратиллоева 5000 метр югуриш ҳамда тўсиқли 3000 метр югуришда икки марта учинчи ўринни эгаллаб, шунингдек 3000 метр масофада Дилноза Ҳошимова ва узунликка сакрашда Сарвар Мейлиев мамлакат ҳисобига тақдим этди.
