in

Ўзбек IT-платформаси itAntares Каннда намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон — 79-Канн халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқилган itAntares фильмлар дистрибуцияси учун мўлжалланган IT-платформа тақдим этилди.

Платформа IT Park Uzbekistan таркибига кирувчи OSG PLUS компанияси томонидан яратилган бўлиб, киномаҳсулотларни халқаро миқёсда тарқатиш жараёнларини соддалаштириш ва модернизация қилишга қаратилган.

Тақдимот дунёдаги энг йирик кинобозор ҳисобланган Marché du Film майдонида бўлиб ўтди. Жорий йилда ушбу тадбирда 16 мингдан ортиқ иштирокчи, 1700 дан зиёд харидор ва 600 дан ортиқ кўргазма компаниялари қатнашди.

Ишлаб чиқувчилар itAntares’ни киноиндустрия учун рақамли экотизим сифатида тақдим этди. Платформа дистрибуция жараёнлари ва бозор иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорликни соддалаштиришга, шунингдек глобал кинобозор учун технологик ечимларни таклиф этишга қаратилгани таъкидланди.