in

Аичи-Нагоя-2026: Шаҳриёр Маҳкамов олтин медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоаси вакили Шаҳриёр Маҳкамов Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Каноэ ва байдаркада эшкак эшиш мусобақаларида спортчи 500 метр масофага яккалик байдаркада (K1) эшиш баҳсида ғолиб бўлди.

Шаҳриёр Маҳкамовнинг олтин медали Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги медаллар жамғармасига қўшилган навбатдаги соврин бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида жами 33 та медаль бор. Улардан 8 таси олтин, 16 таси кумуш ва 9 таси бронза медалларидир.