Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида кумуш медалларни қўлга киритди.
Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар 500 метр масофага каноэда эшкак эшиш бўйича аралаш жуфтлик дастурида иккинчи ўринни эгаллади. Улар фақат Хитой терма жамоаси жуфтлигига ютқазди.
Ушбу медални ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони 34 тага етди: 8 та олтин, 17 та кумуш ва 9 та бронза медаль.
