Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда делегацияга MEDEF International ҳузуридаги Ўзбекистон–Франция ишбилармонлар кенгаши раиси ҳамда Orano компанияси директорлар кенгаши раиси Клод Имовен бошчилик қилди.
Учрашув давомида томонлар қатор муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Устувор соҳалар қаторида энергетика, таълим, сув таъминоти, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси қайд этилди.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, мазкур учрашув аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди.
Учрашув якунлари бўйича музокараларнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмади.
