in

MCC WISDRI ва «Ўзметкомбинат» янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Хитойнинг MCC WISDRI компанияси вакиллари «Ўзметкомбинат» АЖга ташриф буюриб, корхонанинг йирик лойиҳалари, жумладан, Тебинбулоқ тоғ-металлургия лойиҳаси ва домна печи қурилиши бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув аввалроқ Хитойда бўлиб ўтган музокараларнинг давоми бўлди.

Музокаралар давомида томонлар «Ўзметкомбинат»нинг стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларини амалга оширишда MCC WISDRIнинг халқаро тажрибаси, замонавий муҳандислик ечимлари ва илғор технологияларини жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқди.

Тебинбулоқ тоғ-металлургия лойиҳаси ва домна печи қурилиши бўйича ҳамкорликнинг амалий йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хитойдаги учрашувлардан сўнг музокараларнинг Ўзбекистонда давом эттирилиши муҳокамаларнинг муайян лойиҳалар ва ечимлар устида амалий иш олиб бориш босқичига ўтаётганини кўрсатади.