in

Ўзбекистонликлар энг кўп борган 10 та хорижий давлат

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил январь–октябрь ойларида 6,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижий мамлакатларга сафар қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда, хорижга чиққан фуқаролар сони 154,2 минг нафарга ошган.

Энг оммабоп йўналиш Қирғиз Республикаси бўлди. Ўн ой давомида ушбу мамлакатга 2 983 680 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган.

Иккинчи ўринни 1 183 775 та сафар кўрсаткичи билан Қозоғистон эгаллади. Тожикистонга эса 1 092 184 нафар фуқаро борган.

Россияга 301 420 нафар, Туркияга 257 904 нафар, Саудия Арабистонига эса 253 789 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган.

Бирлашган Араб Амирликларига 73 289 нафар киши борган. Хитойга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони 64 809 нафарни ташкил этган.

Мисрга 50 463 нафар, Вьетнамга эса 38 276 нафар фуқаро йўл олган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон фуқаролари энг кўп ташриф буюрган дастлабки ўнталикдан асосан Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россия, Туркия, Саудия Арабистони, БАА, Хитой, Миср ва Вьетнам ўрин олди.