in

MY.SUD.UZда «Тақиқланган каналлар» хизмати ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон — Интерактив хизматлар портали MY.SUD.UZда янги «Тақиқланган каналлар» хизмати ишга туширилди. У орқали фуқаролар Ўзбекистонда экстремистик деб топилган интернет-ресурслар ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Хизмат диний экстремизм, терроризм ва мутаассиблик ғояларини тарқатувчи интернет манбалари рўйхатини ўз ичига олади.

Тегишли материаллар Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш учун Олий суд қарори билан тақиқланган.

Фойдаланувчилар тақиқланган ресурслар ва каналлар рўйхати бўйича қидирувни амалга оширишлари, шунингдек, уларни ижтимоий тармоқлар ва бошқа интернет платформалари бўйича саралашлари мумкин. Рўйхатда YouTube, TikTok, Instagram, Threads ва бошқа сервислардаги ресурслар ҳам келтирилган.

13 июль ҳолатига кўра, рўйхатга 1 882 та интернет манбаси киритилган.