Тошкент, Ўзбекистон — Автомобиллар савдоси соҳасида фаолият юритувчи 30 нафардан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлардан иборат делегация Ўзбекистоннинг автомобиль саноати ва автомобил бозори билан танишишни давом эттирмоқда. Ташриф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Дастур доирасида афғонистонлик тадбиркорлар «Сергели» иккиламчи автомобиль бозори ва Tashkent Index савдо мажмуасига ташриф буюрди. Улар Афғонистон бозорида талаб юқори бўлган автомобиллар билан танишиб, уларнинг нархи ва техник ҳолатини ўрганди. Шунингдек, Ўзбекистон автомобилларини етказиб беришни ташкил этиш масалалари бўйича сотувчилар, дилерлар ва экспортчилар билан музокаралар ўтказилди.
Дастурнинг яна бир банди автомобиль бамперлари ва ташқи пластик бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Baner Print корхонасига ташрифдан иборат бўлди. Делегацияга ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли, технологик жараёнлар, фойдаланилаётган ускуналар ва компаниянинг экспорт имкониятлари тақдим этилди. Томонлар автомобиль бутловчи қисмларини Афғонистонга етказиб бериш истиқболлари, дистрибьюторлик тармоғини ривожлантириш ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, афғонистонлик тадбиркорлар Global Petrochemical Group ва Technology of Real Time корхоналарига ташриф буюрди. Global Petrochemical Group заводида меҳмонлар антифризлар, мотор ва трансмиссия мойлари, шунингдек, автомобиллар учун бошқа техник суюқликлар ишлаб чиқариш жараёни, сифат назорати тизими ва корхонанинг экспорт салоҳияти билан танишди.
Technology of Real Time қўшма корхонасида делегацияга автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиялари, локализация даражаси ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти тақдим этилди.
Учрашувлар давомида томонлар автомобиль эҳтиёт қисмлари, техник суюқликлар ва мойлаш материалларини Афғонистон бозорига экспорт қилиш истиқболлари, тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва узоқ муддатли ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Ташкилотчиларнинг фикрича, ташриф Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда Ўзб
SEO маълумотлари
Мақола сарлавҳаси: Афғонистон делегацияси Ўзбекистон авто бозорини ўрганди
Тавсиф:
Калит сўзлар:екистон автомобиль саноати маҳсулотларининг Афғонистон бозоридаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.
