in

Франция Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

Тошкент, Ўзбекистон — Франция миллий терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионати чорак финалида Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг илк ярим финалчисига айланди. Учрашув АҚШнинг Массачусетс штатидаги Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтди.

Франция терма жамоаси ҳисобни 60-дақиқада очди. Килиан Мбаппе киритган гол жамоасини олдинга олиб чиқди.

Орадан олти дақиқа ўтиб, амалдаги жаҳон вице-чемпионлари устунлигини Усмон Дембеле мустаҳкамлади. Унинг голи учрашувнинг якуний ҳисобини — 2:0 ни белгилади.

Ушбу ғалаба Франция терма жамоасига Жаҳон чемпионати ярим финалига биринчи бўлиб йўлланма олиш имконини берди.

Франция финал йўлланмаси учун 14 июль куни Испания ва Бельгия терма жамоалари ўртасида 10 июль куни бўлиб ўтадиган чорак финал баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.