in

Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Гуанси-Чжуан автоном районида юз берган сув тошқини ҳамда Фуцзянь провинциясида содир бўлган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жабрланганлар ва кенг кўламли вайронагарчиликлар муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди, шунингдек, жабрланганларнинг барчасига тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Мавжуд маълумотларга кўра, Гуансидаги сув тошқини оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлган, яна тўққиз нафар фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Яна бир фожиа 9 июль куни Фуцзянь провинциясининг Цюаньчжоу шаҳар округига қарашли Цзиньцзян уездида жойлашган Huiteng пойабзал фабрикасида юз берган ёнғин бўлди. Ёнғин содир бўлган пайтда бинода 239 нафар киши бўлган. Қутқарув операцияси давомида 213 нафар инсон эвакуация қилинган, бироқ 28 нафар киши ҳалок бўлган.