Тошкент, Ўзбекистон — Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ–2026” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий стенди юқори мартабали меҳмонлар эътиборида бўлди.
Кўргазма давомида Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ҳамда Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян Ўзбекистон миллий экспозицияси билан танишди.
Меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, саноат тармоқларидаги замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, экспортбоп маҳсулотлар ҳамда инвестициявий салоҳият ҳақида маълумот берилди.
Миллий стендда фармацевтика соҳасининг етакчи корхоналари ҳам ўз маҳсулотлари ва инновацион ишланмаларини намойиш этмоқда. Кўргазма доирасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган учрашувлар давом этмоқда.
