in

«Ипак Йўли Банк»га янги бошқарув раиси тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — «Ипак Йўли Банк» 26 май куни бошқарувнинг янги раиси тайинланганини маълум қилди. Ушбу лавозимга банк соҳасида ва халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик йўналишида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Умиджон Ҳакимов тайинланди.

Мазкур лавозимда Ҳакимов 2018 йилдан буён банкка раҳбарлик қилиб келган Саидаброр Сайдахмедов ўрнини эгаллади.

Қайд этилишича, Сайдахмедов банкда фаолиятини янги йўналишда давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилгани муносабати билан мазкур лавозимни тарк этмоқда.

Янги раҳбарнинг меҳнат фаолияти

Умиджон Ҳакимов 2011–2021 йилларда «Азия Альянс Банк» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

2021–2023 йилларда у мазкур банкка бошқарув раиси сифатида раҳбарлик қилган.

2026 йил апрель ойидан бошлаб Умиджон Ҳакимов «Ипак Йўли Банк» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Шундан сўнг у банк бошқаруви раиси этиб тайинланди.