in

Ўзбекистонлик ҳакамлар Евро U-17га тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — 25 майдан 7 июнга қадар Эстонияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан ҳакамлар ҳам учрашувларни бошқаришга жалб қилинди.

Мусобақа доирасида ўзбекистонлик ҳакамлар турнирнинг ҳакамлар корпусида фаолият юритади. Аскер Нажафалиев учрашувларнинг бош ҳаками этиб тайинланган бўлса, Руслан Серазитдинов ассистент ҳакам сифатида иш олиб боради.

Ўзбекистон вакилларининг ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ўйинларини бошқаришга жалб қилиниши миллий ҳакамлик корпусига халқаро майдонда бўлган ишонч даражаси ошиб бораётганини кўрсатади.