in

Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни “Лукойл” компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.

Вагит Алекперов давлатимиз раҳбарига компания томонидан Ўзбекистон энергетика тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳақида батафсил ахборот берди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, нефть маҳсулотлари чакана савдоси тармоғини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидан.

Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.