in

Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев 5 октябрь куни Эроннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Эскандарий билан учрашди.

Учрашувда томонлар асосий йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Хусусан, сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатдошлар, шунингдек, яқин истиқболга мўлжалланган тадбирларни кўриб чиқди ҳамда долзарб минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.