Тошкент, Ўзбекистон — Андижон вилоятидаги «Дўстлик» божхона постida юк автомобили ҳайдовчиси Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган 17 минг АҚШ доллари нақд пул аниқланди. Ушбу маблағ орқа ўриндиқ ортига яширилган.
Валюта божхона ходимларига тақдим этилмаган ва ҳайдовчи оғзаки сўров вақтида ҳам бу ҳақда маълум қилмаган.
Қўшни давлатга ўтиш учун назорат-ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган юк автомобили белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Бироқ ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг транспорт воситаси батафсил кўздан кечирилган.
Текширув натижасида автомобиль салонининг орқа қисмида жами 17 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
