in

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Жанубий Корея табиий офатларнинг олдини олиш учун сунъий интеллектни жорий этади

Тошкент, Ўзбекистон — 23-июнь куни вазирлик марказий аппаратида ўтказилган учрашув давомида томонлар ўртасида сунний интеллект асосида табиий офатлар вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келгусида режалаштирилган ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳмонлар Фавқулодда вазиятларда бошқариш Миллий маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳаларига кенг жорий этиш йўналишлари юзасидан фикр алмашилиб, ўзаро тажриба алмашиш ва амалий алоқаларни изчил давом эттиришга келишиб олинди.