in

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон вакили Франция раҳбарига кўрсатилган юксак эътибор ҳамда самимий ва илиқ қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Эммануэль Макронга энг эзгу ва самимий тилакларни етказди.

Томонлар икки давлатни узоқ йиллар давомида ўзаро ҳамкорликнинг қатор муҳим стратегик йўналишларини қамраб олган мустаҳкам шериклик муносабатлари боғлаб турганини мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Тошкент ва Париж келгусида ҳам кўплаб муҳим қўшма лойиҳалар ва бунёдкор ташаббусларни амалга оширишига қатъий ишонч билдирди.

Мулоқотни янада чуқурлаштириш ҳар икки мамлакат учун амалий манфаат келтириши ва давлатлараро алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилиши таъкидланди.