Тошкент, Ўзбекистон — Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассанининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентдаги Триллиант бизнес марказида Жаҳон банки гуруҳи (ЖБГ) ваколатхонасининг янги офиси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Нажи Бенхасин, Марказий банк раиси Тимур Ишметов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Умрзаков, ҳукуматнинг бошқа вакиллари, шунингдек, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси (ИФС — Жаҳон банки таркибига киради ва хусусий сектор билан ҳамкорлигимиз учун масъул идора) ходимлари иштирок этишди.
Антонелла Бассани ўз нутқида янги офисда ЖБГнинг 100 дан ортиқ ходимлари самарали ишлаши учун барча шароитлар яратилганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, офиснинг очилиши ЖБГнинг Ўзбекистондаги фаолияти сезиларли даражада кенгайганини ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг турли соҳаларида ҳукумат, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти билан мустаҳкам ҳамкорлигимизни акс эттиради.
