in

Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитадан илк суратни узатди

Тошкент, Ўзбекистон — 5 август куни Хитойнинг STAR.VISION компанияси билан ҳамкорликда учирилган Ўзбекистоннинг Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитадан Ер юзасининг биринчи тасвирини узатди. Сурат учирилганидан бир неча соат ўтиб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон космик агентлиги — «Ўзбеккосмос» матбуот хизмати хабар берди.

Суратда Греция пойтахти Афина шаҳри акс этган.

Сунъий йўлдош 5 август куни Сариқ денгиз акваториясида жойлашган Хитойнинг Хайян космодромидан учирилди. Шу куни «Ўзбеккосмос»нинг расмий YouTube каналида сунъий йўлдошнинг учирилиш жараёни тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Samarkand-2028 бортига «Ўзбеккосмос» мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект модули ўрнатилган.

У орбитанинг ўзида гиперспектрал маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.