Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳининг 2026 йилги баҳорги йиғилишлари доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Томонлар, аввало, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, хусусан, ижтимоий инфратузилма ва коммунал хизматлар соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.Шу билан бирга, лойиҳа тайёрлаш сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мос молиялаштириш моделларини жорий этиш йўналишида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Молиявий секторни ислоҳ қилиш ва трансформация қилиш, жумладан, банк тизимида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва институционал салоҳиятни ошириш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.
Якунда томонлар мавжуд ҳамкорликни изчил давом эттириш ва янги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирди.
