in

Мирзиёев Acwa раҳбари билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мулоқот давомида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда Саудия Арабистони компанияларининг мамлакатимиз бозорига қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бунинг натижасида “яшил” энергетика, замонавий инфратузилмалар, юқори технологиялар, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Томонлар эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли бажариш орқали икки томонлама амалий ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга тайёр эканини қайд этдилар.

Учрашув якунида саудиялик инвесторлар Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.