Тошкент, Ўзбекистон — 24 сентябрдан 3 октябрга қадар Бокуда Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун халқаро бизнес дастури ўтказилади. Дастурнинг асосий қисми 25 дан ортиқ мамлакатдан 350 нафардан зиёд вакил иштирокидаги CAMCA Regional Forum форуми бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Форумда вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, инвестиция жамғармалари вакиллари, тадбиркорлар ҳамда йирик компаниялар иштирок этади.
Дастур доирасида иштирокчилар учун халқаро бизнес ва инвестиция ҳамжамияти вакиллари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, хорижий компаниялар билан B2B учрашувлар ўтказиш, янги шериклик ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш имкониятлари яратилади.
Шунингдек, дастур тадбиркорларнинг минтақавий ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.
Тадбир ташкилотчилари Biz Network ва CAMCA Network ҳисобланади.
Тадбирнинг тўлиқ дастури ва иштирок шартлари рўйхатдан ўтган тадбиркорларга тақдим этилади.
