in

Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон U-15 ўсмирлар терма жамоасининг 22–31 октябрь кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтадиган FIFA Жаҳон чемпионати ва фестивалидаги ўйин саналари эълон қилинди.

24 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Ганага қарши майдонга тушади.

25 октябрь куни жамоа икки учрашув ўтказади. Ўзбекистон терма жамоаси Багама ороллари ва Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради.

26 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Гуам ва Мьянмага қарши ўйнайди.

Фестивалда 191 та миллий терма жамоа иштирок этади. Учрашувлар 8×8 форматида ўтказилади ва ҳар бири 20 дақиқадан иборат икки таймдан ташкил топади.