in

Qanot Sharq 24 июндан Тель-Авивга рейсларни тиклайди

Тошкент, Ўзбекистон — Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси 2026 йил 24 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги мунтазам авиақатновлар қайта тикланишини эълон қилди.

Ташувчи компания маълумотига кўра, парвозлар Тошкент — Тель-Авив — Тошкент ҳамда Самарқанд — Тель-Авив — Самарқанд йўналишлари бўйича амалга оширилади.

Авиақатновларнинг қайта тикланиши йўловчилар учун транспорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, ишбилармонлик сафарлари, туристик ташрифлар, шунингдек, қариндошлар ва дўстларникига сафарларни қамраб олади.