in

Cadila Pharmaceuticals Ўзбекистондаги имкониятларни ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Cadila Pharmaceuticals Limited" компаниясининг халқаро йўналишлар бўйича вице-президенти Джееваган Гнанасекаран иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

"Cadila Pharmaceuticals Limited" 1950 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда дори воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш соҳасида фаолият юритувчи йирик халқаро фармацевтика компанияларидан бири ҳисобланади. Компания кенг турдаги терапевтик йўналишларда маҳсулотлар ишлаб чиқариб, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Учрашув давомида фармацевтика кластерлари ҳудудида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш, технология трансфери, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш, халқаро сифат стандартларини жорий этиш ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.