in

Ўзбекистон электротехника саноатида стандартларни янгилайди

Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида энергетика ва электротехника соҳасида фаолият юритувчи корхоналар, тадбиркорлар ва мутасаддилар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда 2026 йил 1 майдан бошлаб стандартларни ихтиёрий қўллаш амалиётига ўтилиши, халқаро стандартларни тўғридан-тўғри қабул қилиш, хавф-хатарга асосланган назорат тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2026–2028 йилларда 7 865 та халқаро стандартни қабул қилиш, шундан 750 тасини электротехника соҳасига жорий этиш режалаштирилгани қайд этилди.

Учрашувда “Сонформитй Узбекистан” миллий мувофиқлик белгиси, маҳсулотларни хавф таҳлили асосида баҳолаш, бозор назоратини такомиллаштириш ҳамда ТРИС платформаси орқали сертификатлаштириш, лаборатория, метрология ва давлат назорати хизматларини электрон шаклда амалга ошириш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар экспортдаги техник тўсиқлар, халқаро сертификатлаштириш, лаборатория имкониятларини кенгайтириш ва маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича таклифларини билдирди.