in

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Эрбилдаги кўргазмада иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун Эрбиль шаҳрига етиб борди. Бизнес-миссия Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Савдони ривожлантириш компанияси ташаббуси билан 22–25 сентябрь кунлари ташкил этилди.

Делегация таркибидан Ўзбекистон бизнес вакиллари ҳамда тадбир ташкилотчилари ўрин олди. Яқин кунларда улар хорижий компаниялар билан ишбилармонлик учрашувлари ва музокаралар ўтказади, шунингдек, янги бозорларга чиқиш имкониятларини ўрганади.

Бизнес-миссия доирасида Ўзбекистонлик тадбиркорлар потенциал харидорлар ва ҳамкорлар билан B2B учрашувларда иштирок этади. Асосий эътибор янги ишбилармонлик алоқаларини излаш, экспортни ривожлантириш ва саноат кооперациясига қаратилади.

Иштирокчилар, шунингдек, Ироқ бозорининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади ва янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда савдо ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича музокаралар олиб боради.

CONSTRUCT IRAQ 2026 қурилиш ва саноат соҳасидаги йирик халқаро кўргазма майдонларидан бири ҳисобланади. Бу йил тадбир 17 минг квадрат метр майдонда ўтказилади, унда 400 дан ортиқ халқаро компания ва ташкилот иштирок этиши кутилмоқда.