in

Ўзбекистонда 11 733 нафар йўловчи чиптасиз юргани учун жаримага тортилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 1–18 сентябрь кунлари Ўзбекистонда шаҳар автобусларида чиптасиз ҳаракатланган 11 733 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисми асосида тузилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Вазирликда таъкидланишича, йўл ҳақини тўлашдан тушган маблағлар шаҳар жамоат транспортининг барқарор ишлашини таъминлаш, тизимни ривожлантириш ва транспорт инфратузилмасини янада яхшилашга йўналтирилади.

Йўловчилардан автобусга чиқиш вақтидаёқ йўл ҳақини тўлаш сўралди.

Шаҳар автобус йўналишларида назорат тадбирлари режали асосда ўтказилмоқда. Назоратчиларнинг иши махсус дастурий таъминот маълумотларидан фойдаланиш ва уларни аввалги давр кўрсаткичлари билан таққослаш асосида ташкил этилган.

Биринчи навбатда йўловчилар оқими юқори бўлган, бироқ йўл ҳақи тўловларидан тушумлар камайган йўналишлар танлаб олинади. Бундай йўналишларда инспекторлар ҳар куни кучайтирилган рейдлар ўтказмоқда.

Транспорт вазирлиги шаҳар жамоат транспорти тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш муҳимлигини таъкидлади.