Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоаси Aichi-Nagoya–2026 Осиё Параўйинларида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида S13 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш мусобақасида Дмитрий Хорлин биринчи ўринни эгаллади, Егор Болотов эса маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
Хорлин масофани 4 дақиқа 21,32 сонияда босиб ўтиб, мусобақа ғолибига айланди. Болотов эса 4 дақиқа 21,94 сония натижа кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу йўналишда бронза медали Қатар вакилига насиб этди.
