in

Ўзбекистонликлар конкур бўйича Жаҳон кубоги босқичида олтин медалларни қўлга киритишди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳрида конкур бўйича Жаҳон кубоги финалининг иккинчи минтақавий саралаш босқичи старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, тўртта медаль — иккита олтин ва иккита бронза қўлга киритди.

125 см баландликдаги тўсиқлар йўналишида Алишеp Эркинов Cool Dancer лақабли отда иштирок этиб, ғалаба қозонди.

110 см тоифасида яна бир олтин медални Ашрафхон Негматов Orange White лақабли отда қўлга киритди.

Ушбу тоифаларда бронза медалларни Мирёкуб Исмоилов (125 см, Just Perfect D’Amerloo отида) ҳамда Хумоюн Абдуллаев (110 см, United Touch отида) жамоага тақдим этди.

Мусобақалар давом этмоқда ва улар конкур бўйича Жаҳон кубоги финалига саралаш босқичининг бир қисми ҳисобланади.