in

Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири финалига чиқди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева Португалияда ўтказилаётган WTA 125 тоифасидаги Eupago Porto Open турнири финалига йўл олди.

Тимофеева ярим финал учрашувида Словакия вакили Мия Поганковяни уч сетда 6:2, 6:7(3), 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув 2 соат 38 дақиқа давом этди. Ғалабадан сўнг Тимофеева турнирнинг бош соврини учун курашиш имкониятига эга бўлди.