in

Жаҳон кубоги босқичида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкентда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган кадетлар ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси шахсий баҳсларда иккита медални қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада Алпамис Орақбоев олтин медални қўлга киритди. Кадетлар баҳсида эса Муҳаммадали Турсинбоев финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳиби бўлди.

Шахсий баҳслар якунланганидан сўнг иштирокчилар жамоавий мусобақаларда ҳам медаллар учун курашни давом эттирадилар.