in

Камилла Раҳимова Токиодаги WTA турнири ярим финалига чиқди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Токиода ўтказилаётган Toray Pan Pacific Open турнирининг ярим финалига йўл олди. У чорак финал учрашувида Австралия вакили Майя Жойнтни мағлуб этди.

Учрашув 7:5, 5:7, 6:1 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди.

Ярим финалга чиқиш ўзбекистонлик спортчига рейтинг учун 195 очко ва 66 003 доллар миқдоридаги мукофот пулини кафолатлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу натижадан сўнг Раҳимова жаҳон рейтингида 45-ўринга кўтарилиши ва илк бор кучли 50 теннисчи қаторига кириши мумкин.

Унинг рейтингдаги якуний ўрни расмий рейтинг янгиланганидан кейин маълум бўлади.