in

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон икки олтин ва кумуш медаль олди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон вакиллари Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида академик эшкак эшиш ва ўқ отиш спорт турлари бўйича икки олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди.

Академик эшкак эшиш бўйича енгил вазн тоифасидаги LM2x дастурида Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаролиев марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Жорий йилда Нурматов ва Сафаролиев жаҳон чемпионлари ҳам бўлган.

Ўзбекистонга яна бир олтин медални 10 метр масофадан пневматик тўппонча билан ўқ отиш баҳсида ғалаба қозонган Владимир Свечников олиб келди. Бу Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида ўқ отиш спорти бўйича 32 йилдан буён қўлга киритган илк олтин медалидир.

Свечников, шунингдек, 244,3 очко жамғариб, Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.

Академик эшкак эшишда Ўзбекистон кумуш медалга ҳам сазовор бўлди. Аёллар ўртасидаги W2- дастурида Айдана Сметуллаева ва Анна Аксенова маррага иккинчи бўлиб етиб келди.