in

Аичи-Нагоя-2026: Ўткирбек Жўраев олтин медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон спорт гимнастикаси терма жамоаси вакили Ўткирбек Жўраев Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Мусобақанинг от устида бажариладиган машқ бўйича финалида Жўраев 14,733 балл тўплаб, энг яхши натижани қайд этди ва биринчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Ўткирбек Жўраев Ўзбекистон терма жамоасига Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални тақдим этди.