in

ADM Global Фарғона вилоятида янги инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва дистрибуция соҳасида фаолият юритаётган йирик компаниялар гуруҳи — ADM Global компаниялар гуруҳи бош директори Данияр Давлетияров бошчилигидаги компания вакиллари билан учрашди.

Учрашувда компания томонидан Фарғона шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳа муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти, янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ҳамда уни амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Компания томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Вилоят ҳокими тадбиркорлар томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлаб, лойиҳани амалга ошириш жараёнида зарур амалий кўмак кўрсатилишини билдирди.

Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

ADM Global холдинги дунёнинг етакчи автомобиль брендлари — Kia, Chery, Haval, Tank, Changan ҳамда Hyundai Truck & Bus компаниялари билан ҳамкорлик қилади.