in

Миграция агентлиги делегацияси Минск автомобиль заводига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон — Белорусда хизмат сафарида бўлиб турган Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Элёр Тоштемиров Ўзбекистоннинг Беларусдаги Элчихонаси вакиллари билан биргаликда Минск автомобиль заводида (МАЗ) бўлди .

Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини МАЗга ишга қабул қилиш тартиби, номзодлар билан суҳбат жараёнлари, иш жойида ўқитиш ва янги муҳитга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, яшаш ва ишлаш шароитлари билан танишиш мақсадида ишлаб чиқариш цехлари, ошхона, ётоқхона ва бошқа ижтимоий объектлар кўздан кечирилди.

Бугунги кунда мазкур корхонада 120 дан ортиқ ҳамюртимиз ўртача 800 – 1000 АҚШ доллари миқдорида маош олган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқда. Улар билан ҳам учрашув ўтказилиб меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя этиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.