in

Ўзбекистон Индонезия учун зиёрат туризмини ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Индонезияликлар учун Ўзбекистон нафақат янги йўналиш, балки ислом маданияти ва тарихий мерос маркази сифатида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Индонезиялик сайёҳлар, айниқса, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларга катта эътибор қаратмоқда. Улар бу ҳудудлардаги меъморий ёдгорликлар, масжид ва мадрасалар, шунингдек, Ислом цивилизациясига оид бой мерос билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқда. Шу билан бирга, зиёрат туризми ҳам муҳим ўрин тутиб, кўплаб сайёҳлар муқаддас қадамжоларга ташриф буюришни мақсад қиладилар.

Зиёратчилар, асосан, Имом Бухорий мақбараси, Баҳовуддин Нақшбанд мажмуаси ҳамда Имом Мотуридий мақбараси каби муқаддас қадамжоларга ташриф буюришни мақсад қиладилар. Бундан ташқари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ва ҳамда Самарқанддаги Имом Бухорий Мажмуаси зиёратчиларда асосий ташриф буюрадиган масканларига айланди. Бу масканлар ислом тарихи ва маънавиятида муҳим ўрин тутган бўлиб, улар Индонезиялик мусулмонлар учун маънавий бойиш ва диний билимларни чуқурлаштириш имконини яратади. Шунингдек, зиёратчилар бу ерларда ибодат қилиб, тарихий муҳитни ҳис этиш имконига эга бўладилар.

Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар, жумладан, инфратузилманинг яхшиланиши, зиёрат йўналишлари бўйича махсус турпакетларнинг ишлаб чиқилиши ва хизмат кўрсатиш сифатининг ошиши Индонезиялик сайёҳлар оқимини янада кўпайтирмоқда.