in

Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Фаррух Абдураимовни республика Олий суди раисининг биринчи ўринбосари этиб беш йил муддатга сайлади. Қарор 3 ноябрь куни Танзила Нарбаева раислигида ўтган Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.

Сенат Кенгаши қарорига мувофиқ, Абдураимов Фаррух Сойибжонович Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Алишер Усмонов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мажлис давомида судьялар мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузини ошириш ва фуқароларнинг судларга бўлган ишончини кучайтириш суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари бўлиб қолаётгани таъкидланди. Бу жараёнда Олий судга алоҳида ўрин ажратилиши қайд этилди.

Сенаторлар одил судлов органлари самарали фаолият юритишини таъминлаш учун суд тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш муҳимлигини ҳам таъкидлади.