Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда афсонавий қаҳрамон Широққа бағишланган «Широқ» номли тарихий бадиий-публицистик фильмни суратга олиш ишлари якунланди. Ривоятларга кўра, у Ватан озодлиги йўлида ўз жонини фидо қилган. Суратга олиш ишлари якунлангани ҳақида Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда ижодий гуруҳ фильмни монтаж қилиш, овозлаштириш ва постпродакшннинг бошқа босқичлари устида иш олиб бормоқда.
Суратга олиш ишлари Тошкент ва Бухоро вилоятларида, шунингдек, «Ўзбекфильм» киностудиясининг павильонларида бўлиб ўтди.
Фильм сценарийсини Назар Эшонқул ёзган, режиссёр-постановкачиси Музаффархон Эркинов бўлди.
Фильмнинг бош оператори Равшан Мирзакамалов, бош рассоми эса Қаҳрамон Маткаримов ҳисобланади.
Фильм мусиқасини бастакор Муинзода ёзган.
