in

Synology DiskStation neo+: NAS қурилмаларининг профессионал имкониятлари энди янада ҳамёнбоп нархда

Тошкент, Ўзбекистон — Synology компанияси DiskStation neo+ тармоқ маълумот сақлаш қурилмаларининг янги туркумини тақдим этди. Унга тўртта модель — DS725neo+, DS925neo+, DS1525neo+ ва DS1825neo+ киради. Янги туркум Plus сериясининг аппарат платформаси, замонавий тармоқ интерфейслари ва Synology DSM дастурий экотизимининг тўлиқ имкониятларини янада ҳамёнбоп бошланғич конфигурация билан бирлаштиради.

Компонентлар нархи ошиб бораётгани ва корпоратив маълумотлар ҳажми мунтазам ортиб бораётгани шароитида IT бюджетини оптималлаштириш масаласи алоҳида аҳамият касб этмоқда. Тармоқ маълумот сақлаш қурилмасини танлашда ташкилотлар унумдорлик, ишончлилик, кенгайтириш имкониятлари ва ускуна нархи ўртасида мақбул мувозанатни топишга интилади.

Synology DiskStation neo+ янги туркуми айнан шу вазифани ҳал қилишга қаратилган. У муайян фойдаланиш сценарийлари учун муҳим бўлмаган аппарат имкониятларига ортиқча маблағ сарфламасдан, NAS қурилмаларининг профессионал функцияларидан фойдаланиш имконини беради.

Битта платформа — конфигурацияни танлашда турли ёндашувлар

neo+ сериясининг анъанавий Plus туркумидан асосий фарқи тезкор хотирада намоён бўлади. Янги моделларнинг барчаси ECC (Error-Correcting Code — хотирадаги хатоларни аниқлаш ва тузатиш технологияси) қўллаб-қувватланмайдиган 4 GB DDR4 SO-DIMM тезкор хотираси билан жиҳозланган. Бу қурилманинг дастлабки харид қийматини камайтириш имконини беради.

Шу билан бирга, ҳар икки серияда ҳам бир хил асосий аппарат платформаси, процессорлар ва дастурий таъминотдан фойдаланилади. Демак, neo+ чекланган функционал имкониятларга эга соддалаштирилган NAS версияси ҳисобланмайди.

Plus сериясида ECC хотирадан фойдаланилади. У тезкор хотирада юзага келиши мумкин бўлган айрим хатолардан қўшимча ҳимояни таъминлайди. Бу, айниқса, юқори юклама остида сутка давомида узлуксиз ишлайдиган ва бизнес учун муҳим жараёнларга хизмат кўрсатадиган тизимлар учун долзарбдир.

DiskStation neo+ ва Plus серияларини таққослаш

Замонавий интерфейслар ва кенгайтириш имкониятлари

Нархи ҳамёнбопроқ бўлишига қарамай, DiskStation neo+ серияси профессионал NAS қурилмаларининг муҳим аппарат имкониятларини сақлаб қолган.

Барча моделлар 2,5GbE тармоқ интерфейслари билан жиҳозланган. Улар анъанавий гигабитли уланишларга нисбатан юқорироқ маълумот узатиш тезлигини таъминлайди. Бу, айниқса, катта ҳажмдаги файлларни узатиш, захира нусхаларини яратиш ва бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчи ишлаши жараёнларида фойдалидир.

Ўрнатилган M.2 слотлари киритиш-чиқариш операцияларини тезлаштириш ва кэш сифатида фойдаланиш учун NVMe SSD дискларини ўрнатиш имконини беради. Сақлаш сиғимини эҳтиёж ортишига қараб кенгайтириш имконияти эса DX525 кенгайтириш модулини қўллаб-қувватлаш орқали таъминланади.

DS1525neo+ ва DS1825neo+ юқори тоифадаги моделлари қўшимча равишда 10GbE ёки 25GbE тармоқ адаптерларини ўрнатиш учун PCIe слотлари билан жиҳозланган. Бу уларни юқори унумдорликка эга тармоқ инфратузилмасига интеграция қилиш имконини беради.

neo+ серияси моделларини таққослаш

Яна бир афзаллик — мос келувчи ECC хотира модулларидан фойдаланиб, тезкор хотира ҳажмини 32 GB гача кенгайтириш имкониятидир. Бироқ ECC ва ECC бўлмаган хотира модулларини бир вақтнинг ўзида ишлатиш расман қўллаб-қувватланмайди.

neo+ ва Plus серияларидан қайси бирини танлаш керак?

Икки сериядан бирини танлаш, аввало, иш юкламаларининг хусусияти ва тезкор хотирани қўшимча ҳимоялашга қўйиладиган талабларга боғлиқ.

DiskStation neo+ бюджети чекланган уй фойдаланувчилари, кичик офислар, рақамли контент яратувчилар ва файлларни сақлаш, захира нусхаларини яратиш ҳамда шахсий булутли сақлаш хизматидан фойдаланиш учун ишончли платформага эҳтиёж сезадиган ташкилотлар учун оқилона танлов бўлади.

DiskStation Plus эса бир вақтнинг ўзида кўплаб фойдаланувчилар ишлайдиган муҳитлар, виртуаллаштириш, бир нечта хизматни параллел ишга тушириш ҳамда NAS қурилмаси бизнес учун муҳим операцион жараёнларда қўлланиладиган ҳолатлар учун маъқулроқ. Бундай вазиятларда ECC технологиясининг қўшимча ҳимояси айниқса муҳим ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш керакки, ECC хотиранинг мавжудлиги захира нусхаларини яратиш заруратини бекор қилмайди. Ҳар икки серия учун ҳам маълумотларни ҳимоя қилишнинг тўғри ташкил этилган стратегияси зарур.

DiskStation neo+ серияси ҳақида батафсил маълумот олинг ва ўзингиз учун мақбул конфигурацияни Synology компаниясининг расмий веб-сайтида танланг: https://sy.to/dhgdc