Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Сурия терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисоб Ўзбекистон терма жамоасининг чап қанотдан ташкил этган ҳужумидан сўнг очилди. Голни Шерзод Эшанов ўз ҳисобига ёзди.
44-дақиқада Акмал Мозговой майдон марказида тўпни қабул қилиб олди, рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни дарвозанинг чап бурчагига йўллади ва мезбонлар устунлигини оширди.
Иккинчи тайм бошида, 48-дақиқада Ҳусайн Норчаев бош билан зарба бериб, Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи голини урди.
90-дақиқада Норчаев яна Сурия дарвозасини ишғол қилиб, дубл қайд этди ва ҳисобни 4:0 га етказди.
Сурия терма жамоаси иккинчи таймга қўшиб берилган вақтнинг учинчи дақиқасида ягона голини уришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг якуний ҳисоби Ўзбекистон фойдасига 4:1 бўлди.
