Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 27 июль куни Гамбиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алкали Фанка Контехнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Африка давлатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратади ва Гамбия билан ҳамкорлик қилиш учун ҳали тўлиқ ишга солинмаган салмоқли салоҳият мавжуд, деб ҳисоблайди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон томони Алкали Фанка Контехнинг дипломатик фаолияти икки томонлама муносабатларни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
