in

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида Иордания, Баҳрайн ва КХДР билан ўйнайди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОФК Осиё кубоги — AFC Asian Cup Saudi Arabia 2027™ гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди. 10 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси В гуруҳидан жой олди ва Иордания, Баҳрайн ҳамда КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Турнирнинг финал босқичи илк бор Саудия Арабистонида ўтказилади. Осиё кубоги учрашувлари 2027 йил 7 январь куни старт олади, финал эса 5 февраль куни Ар-Риёддаги King Fahd Sports City Stadium стадионида бўлиб ўтади.

Турнир низомига кўра, ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши терма жамоа плей-офф босқичига йўл олади. 1/8 финал учрашувлари 22–25 январь кунлари, чорак финаллар 28 ва 29 январь, ярим финаллар эса 1 ва 2 февраль кунлари ўтказилади.

А гуруҳидан Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон ва Фаластин ўрин олган. С гуруҳида Эрон, Сурия, Қирғизистон ва Хитой жамоалари иштирок этади. D гуруҳида Австралия, Тожикистон, Ироқ ва Сингапур терма жамоалари баҳс олиб боради.

E гуруҳида Жанубий Корея, БАА, Вьетнам ҳамда Ливан — Яман ўртасидаги плей-офф ғолиби иштирок этади. F гуруҳидан Япония, Қатар, Таиланд ва Индонезия жой олган.

Тақвимга мувофиқ, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларини Жидда, Эл-Хубар ва Ар-Риёд шаҳарларида ўтказади.

1-тур | 2027 йил 8 январь

Ўзбекистон — Иордания

Стадион: King Abdullah Sports City Stadium, Жидда.

2-тур | 2027 йил 13 январь

КХДР — Ўзбекистон

Стадион: Aramco Stadium, Эл-Хубар.

3-тур | 2027 йил 18 январь

Ўзбекистон — Баҳрайн

Стадион: King Saud University Stadium, Ар-Риёд.