in

Ўзметкомбинат ва Хитой компанияси ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзметкомбинат» АЖга Хитой Халқ Республикасининг йирик саноат компанияларидан бири — Liaoning Mineral Metallurgy Group делегацияси ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялари ҳамда асосий фаолият йўналишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, томонлар ўртасида металлургия соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий ускуналар етказиб бериш, технология трансфери ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, «Ўзметкомбинат» АЖ ҳудудидаги Технопаркда импорт ўрнини босувчи ўтга чидамли ғиштларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Liaoning Mineral Metallurgy Group 2007 йилда Хитойнинг Далян шаҳрида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда металлургия ва минерал ресурслар соҳасида фаолият юритувчи йирик халқаро компания ҳисобланади. Компания пўлат саноати учун комплекс «оне-стоп» ечимларни таклиф этиб, ускуналар ишлаб чиқариш, EPS лойиҳалар, халқаро савдо ва муҳандислик хизматларини амалга оширади.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдириб, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.