Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 4 май куни Вазирнинг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, вазирлик ҳамда тизим ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари билан биргаликда Финляндия Геология хизмати (GTK) делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги вакили ҳам иштирок этди.
Мулоқот давомида томонлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Финляндия Геология хизмати ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари, ДАТА4СРМ лойиҳасини амалга ошириш механизмлари юзасидан фикр алмашдилар.
